1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
12 августа, 14:21 284 0

Фарғонада йўл қоидасини қўпол тарзда бузган ҳайдовчи жаримага тортилди — видео

“УАЗ-3303” ҳайдовчисининг қўпол хатоси скутер, Nexia ва юк автомобили тўқнашишига сабаб бўлиши мумкин эди.
Фарғонада йўл қоидасини қўпол тарзда бузган ҳайдовчи жаримага тортилди — видео
Фото: ИИВ ЙҲХББ
Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида “УАЗ-3303” юк автомобили ҳайдовчиси аянчли ЙТҲга сабабчи бўлишига оз қолди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳайдовчининг ҳаракатланиб келаётган скутерга эътибор қилмай, катта йўлга чиқиши скутер ҳайдовчисининг йўл ўртасида қулаб тушиши, унинг ортидан келаётган Nexia қарама-қарши йўлдан келаётган катта юк автомобили билан тўқнашувига бир баҳя қолди.

ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, видео юзасидан олиб борилган суриштирувда ҳайдовчи И.А.га нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилган. У БҲМнинг 10 баравари (2 млн 450 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей