1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
12 августа, 10:23 450 0

Энди йўл қурилиши ва таъмирига сарфланаётган маблағ назорат қилинади

Бунинг учун махсус платформани ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Энди йўл қурилиши ва таъмирига сарфланаётган маблағ назорат қилинади
Фото: Юнусобод тумани ҳокимлиги / Иллюстрация
Ўзбекистонда йўл қурилиши ва таъмирлаш ишларига сарфланган пулни назорат қилиш учун Shaffof Yo’l онлайн ахборот платформаси ва унинг мобиль иловаси ишга туширилади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.  

Ушбу платформада қуйидагилар акс этади:

—  автомобиль йўллари қурилиши бўйича барча давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар бир жойда жамланади;
—  қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган йўлларнинг барчаси онлайн-харитада яққол кўриниб туради;
—  шу хаританинг ўзида қурилиш ёки таъмирлашни амалга ошираётган ташкилот, сарфланаётган маблағ, бажарилган ишларнинг аҳволини бевосита кузатиб бориш имкони пайдо бўлади;
—  йўл жамғармаларининг барча тушумлари реал вақт режимида платформада “онлайн-ҳисоблагич”да кўриниб туради. Масалан, автомобилни рўйхатдан ўтказганда йўл жамғармасига тўланган маблағ қаерга кетганлигини шу заҳоти билиб олса бўлади;
—  аҳолида йўллар носозлиги, ҳаракатланиш учун пайдо бўлган муаммолар ҳақида фото ва видеомурожаатлар қолдириш имконияти пайдо бўлади. 

Шунингдек, ҳар йили 1 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кейинги йилда қурилиши, таъмирланиши кўзда тутилган барча тоифадаги йўл участкаларини олдиндан аниқлаш, уларни харитага жойлаш ва буни кенг жамоатчиликка тақдим этиш амалиётини йўлга қўяди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей