1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
12 августа, 10:13 813 0

Тошкентда ўзбек-хитой вакцинасини қарийб 28 млн сўмга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

У 186 дона ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини сотмоқчи бўлган.
Тошкентда ўзбек-хитой вакцинасини қарийб 28 млн сўмга пулламоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: ИИВ Матбуот хизмати
ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 июль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Лутфий кўчасида А.З. М.Я.га 186 дона ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг ҳар бир дозасини 150 минг сўмдан жами 27 млн 750 минг сўмга сотишга келишиб, ундан $1,4 мингини олган вақт ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўтказилган суриштирув даврида, А.З. ушбу вакциналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей