1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
11 августа, 16:55 5476 7

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам пули оширилади

1 сентябрдан 14 ёшгача ва 2 ёшгача бола парвариши нафақалари бирлаштирилади.
Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам пули оширилади
Фото: UzNews.uz
Президент фармони билан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кенгайтирилмоқда.

Фармонга биноан, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. 

Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:

—  болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
—  тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
—  нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
—  фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Шунингдек, болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:

—  болалар нафақаси оиланинг:

•  3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
•  3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
•  иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
•  учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);

—  моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.

2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда, жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб, Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январгача эълон қилиб боради.
Комментарии
  • Gulmira Zaripova
    Gulmira Zaripova 3 сентября, 00:04

    Asalomu aleykum 2 ta farzandim bor egzak bolla puli omoxchidim erim dakumintalni hichqata ishlamidi qiynalip qoldi farzandlarimga kashasiga pul zorga topilvoti birhilada farzantlarim och qop ketvoti yordam berishilani soriman iltimos

  • Gulmira Zaripova
    Gulmira Zaripova 3 сентября, 00:04

    Asalomu aleykum 2 ta farzandim bor egzak bolla puli omoxchidim erim dakumintalni hichqata ishlamidi qiynalip qoldi farzandlarimga kashasiga pul zorga topilvoti birhilada farzantlarim och qop ketvoti yordam berishilani soriman iltimos

  • G'ayratbek
    G'ayratbek 12 августа, 11:32

    Assalomu alaykum . Menga bola puli berish tog'risidagi qonunni qayerdan topishim mumkinligini aytsangiz . Qonunni bilmaydi deb 6 oydan beri sarson qilayapdi

  • Зохид Бердибоев
    Зохид Бердибоев 12 августа, 07:06

    bolapuli.omoqchman.2.farzatm.uchun..yordam.berila.14.yowgachan.omqchman.warotim.ogr.telfon.raqamim.99.826.9851.

  • Зохид Бердибоев
    Зохид Бердибоев 12 августа, 07:00

    bola.puli.omqchman.2.ta.fazatm.uchun.warotm.ogr.14.yowgachan.omoqchman.uyda.bit.ozim iwlman.iltmos.yordam.berola

Показать ещё
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей