1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
10 августа, 14:39 514 0

Тошкентга 1,9 млрд сўмлик “Тропикамид”ни ноқонуний олиб кирган жиноий гуруҳ ушланди

Бектемир туманида бодринг остига яширилган қопларда кучли таъсир қилувчи дорилар топилди.
Тошкентга 1,9 млрд сўмлик “Тропикамид”ни ноқонуний олиб кирган жиноий гуруҳ ушланди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси, ДХХ ва ИИО ходимлари ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирда йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни айланма йўллар орқали республика ҳудудига олиб кириб, сўнгра уларни Тошкентда пуллашга уринган жиноий гуруҳ фош қилинди.

Пойтахтнинг Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирнинг илк босқичида аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги Mercedes-Benz Sprinter юк машинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Автомашина юкхонасида бодринг солинган қоплар тагида 9 та қопда ҳамда йўловчи ўриндиғи остидаги 1 та қопда жами 6076 та флаконда “Тропикамид” томчи дорилари яширилгани аниқланди.

Бектемир туманида тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур дориларни қабул қилиб олиши лозим бўлган шахс ҳам қўлга олинди. Мазкур дори воситалари кейинчалик шаҳар дорихоналари бўйлаб тарқатилиши керак бўлган.

Ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 93 млн 680 минг сўмни ташкил қилган.

Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Lacetti белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Унда, машина салонида 500 дона флаконда “Тропикамид”, 3 дона “Регапен” капсуласи, 0,32 гр гашиш ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланди. Тезкор тадбирнинг навбатдаги босқичи Чилонзор туманида давом эттирилди.

Олдиндан кузатувга олинган 2 нафар шахс Қатортол кўчасида бошқа бир шахсга 503 дона “Регапен” дори воситасини савдолашаётганида ушланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов давом эттирилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей