1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
10 августа, 10:19 944 0

Юридик университетга $18 мингга ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар ва собиқ ўқитувчи ушланди

ДХХ ва прокуратура департаменти бир қатор фирибгарлик ҳолатларига чек қўйди.
Юридик университетга $18 мингга ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар ва собиқ ўқитувчи ушланди
Фото: ЎзА
Ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йил Тошкент вилоятида туғилган шахс абитуриентни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига $18 мингни олган вақтида ушланди. Аниқланишича, у пулларни Тошкент давлат педагогика университетининг собиқ ўқитувчисига бериши керак бўлган. Давом эттирилган тезкор тадбирда ушбу шахс ҳам пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.  

Яна бир ҳолатда, Тошкентдаги университетлардан бирининг кафедра мудири бошқа бир шахсдан юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, $10 минг олаётганида жиноят устида қўлга олинди.  

Шунингдек, Фарғона вилоятидаги институтлардан бирининг талабаси, 1993 й.т. шахс маҳаллий фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг учун ундан $5 мингни олган вақтида қўлга олинди. Талаба ушбу пулларни ўзи таҳсил олаётган институтнинг сиртқи бўлими бош мутахассиси, 32 ёшли шахсга бериши керак бўлган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам $5 мингни олган вақтида ушланди.

Наманган вилоятида ҳам шунга ўхшаш фирибгарлик ҳолати аниқланди. Намангандаги университетлардан бирининг магистранти $2500 эвазига маҳаллий фуқарони Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги ОТМга иқтисодиёт йўналишига ўқишга киритиб, 1-босқични тамомлаганлик ҳақидаги маълумотномани тайёрлатиб беришни ваъда қилади. Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс $2500 ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей