1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
10 августа, 08:35 609 0

Ўзбекистонда айрим жарималар миқдори камайтирилмоқда

Йўқотилган паспорт, муддати ўтган суғурта полиси, йўловчиларни лицензиясиз ташиш ва бошқалар сезиларли пасайтирилади.
Ўзбекистонда айрим жарималар миқдори камайтирилмоқда
Фото: UzNews.uz
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бешта моддасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималарни кескин камайтириш кўзда тутилмоқда. 

Унга кўра,

—  муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда);
—  транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (амалда 735 минг сўм, эндиликда 490 минг сўм этиб таклиф этилмоқда) камайтирилмоқда;
—  фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 450 минг сўм) 20 бараваригача (4 млн 900 минг сўм) бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда (амалда қатъий миқдорда – 4 млн 900 минг сўм этиб белгиланган);
—  бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 1 млн 200 минг сўмдан 2 млн 400 минг сўмгача, эндиликда 735 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача, бир йил ичида қайта содир этилганда амалда 2 млн 400 минг сўмдан 4 млн 900 минг сўмгача, эндиликда 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 400 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
—  йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда (амалда фуқаролар учун  4 млн 900 минг cўмдан 24 млн 500 минг сўмгача, эндиликда 1 млн 700 минг сўм этиб, мансабдор шахслар учун 12 млн 200 минг сўмдан 36 млн 700 минг сўмгача бўлса, эндиликда 7 млн 300 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда);
—  паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда (223-модда);
—  Ўзбекистон фуқароси паспорт олмаганлиги ёки унинг шикастланиши, йўқолганлиги, шунингдек, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси бўлмаганлиги, яшаш гувоҳномасининг шикастлангани ёки йўқолганлиги учун амалдаги 122 минг сўмдан 735 минг сўмгача бўлган жарима миқдори 81,6 минг сўмдан 245 минг сўмгача бўлган миқдоргача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда;
—  фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар жой биноларида яшашга рухсат берганлик учун амалдаги 2 млн 400 минг сўмдан 735 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей