1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 августа, 15:48 476 0

Ярим йилда истеъмолчиларга 130 млрд сўм зарар етказилди

Жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида 5 млн 700 мингга яқин истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги аниқланди. 
Ярим йилда истеъмолчиларга 130 млрд сўм зарар етказилди
Фото: UzNews.uz
АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган асосий ишлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, агентликка ўтган давр мобайнида истеъмолчилардан 15 609  та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 52,5 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматларига тўғри келса, 20,5 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 13,6 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 13,4 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 77 фоизи қаноатлантирилди, 20 фоизига тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 3 фоизи ваколатли идораларга юборилди.

Агентлик мутахассислари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш ва ўрганиш жараёнида 5 млн 700 мингга яқин истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги аниқланди. Шундан, истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 130 млрд 200 млн сўмни ташкил этди. Бугунги кунгача истеъмолчилар фойдасига 78 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Агентлик томонидан республика ҳудудларида истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлашда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундирилиши ва тарифларнинг тўғри қўлланилиши ўрганиб чиқилди. Ўрганишларда истеъмолчилардан 30 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ олинганлиги маълум бўлди. Шундан, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари бўйича 618 мингта истеъмолчига 9,7 млрд сўм миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей