1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
9 августа, 13:34 372 0

АҚШ жамғармаси Ўзбекистонга тиббий ниқоблар юборди

330 минг доллардан ортиқ гуманитар ёрдамнинг илк қисми олиб келинди. Ниқоблар тиббиёт муассасаларига тарқатилади.
АҚШ жамғармаси Ўзбекистонга тиббий ниқоблар юборди
Фото: "Дунё" АА
Бугун, 9 август куни Global Jewish Assistance and Relief Network (АҚШ) жамғармаси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган тиббий ниқобларининг биринчи қисми Ўзбекистонга келтирилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Ҳозирда умумий қиймати $330 мингдан зиёд бўлган қарийб 270 минг дона тиббий ниқобларнинг 134 минг 400 донаси олиб келинди. Ундан 165 минг донадан ортиқ N95 респираторли ниқоблар, 4 минг дона KN95 ва 100 минг дона уч қаватли ниқоблар ўрин олган.

Гуманитар ёрдам республикада коронавируснинг янги тўлқини сабаб кузатилаётган эҳтиёжни қондиришда кўмак мақсадида юборилган.

Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик юкини Ўзбекистонга юбориш харажатлари Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик Фурқат Ражабов ҳисобидан қопланди.

Тиббий ниқоблар ўрнатилган тартибда республиканинг тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида тарқатилади. Шунингдек, ниқобларнинг иккинчи туркуми ҳам тез кунларда Ўзбекистонга олиб келинади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей