1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Погода
9 августа, 11:19 490 0

Ўзбекистонда жазираманинг бироз пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Ўзбекистонда жазираманинг бироз пасайиши кутилмоқда
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +18...+23 даража, кундуз кунлари +33...+38 даража, бу ушбу давр меъёридан бироз юқори бўлади.

12-13 август кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш эҳтимоли кам. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари +30...+35 даражагача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей