1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 августа, 10:37 478 0

Пойтахтда қатор кўчалар икки соатга ёпилади — харита

Токиодан қайтадиган Ўзбекистон Олимпия делегацияси шаҳар бўйлаб сайрга чиқади. Шу сабаб қатор кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади.
Пойтахтда қатор кўчалар икки соатга ёпилади — харита
Фото: t.me/Tashkent_SkyNews
Токио-2020 Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 9 август куни Тошкент халқаро аэропортига соат 20:00 да етиб келиши ружалаштирилган.   

Делегация 21:00 да аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишади. Шу сабабли, 2021 йил 9 август куни соат 21:00 дан соат 23:00 гача қуйидаги йўлларда ҳаракатланиш вақтинча ёпилади:

– Тошкент халқаро аеропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;
– Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;
– Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;
– Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;
– Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;
– Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;
– Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;
– Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасигача;
– Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасидан Ботир Зокиров кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл.

Ҳайдовчиларга тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдалан тавсия қилинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей