1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
7 августа, 11:02 679 0

4-номзод: Халқ демократик партияси президентлик сайлови учун ўз номзодини эълон қилди

Сайловда иштирок этиш учун ХДП Марказий кенгаши раисининг ўринбосари номзоди маъқулланди.
4-номзод: Халқ демократик партияси президентлик сайлови учун ўз номзодини эълон қилди
Фото: facebook.com/xdp.uz
Бугун, 7 август куни Халқ демократик партиясининг навбатдаги пленуми ўтказилиб, партия президентлик сайлови учун ўз номзодини эълон қилди.

Унга кўра, ХДПдан Мақсуда Варисова номзоди президентлик сайловида иштирок этиш учун тавсия қилинди.

Маълумот учун, Мақсуда Варисова 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йили Тошкент медицина институтини тугатган. Кўп йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида, шунингдек, бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Сенат аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган. ХДП Марказий кенгаши раисининг ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба давлат раҳбари сайловида аёл-номзод сифатида Дилором Тошмуҳамедова 2007 йили “Адолат” партиясидан иштирок этган эди. Ўшанда у 434 минг (2,94%) овоз тўплаган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей