1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
6 августа, 16:31 446 0

Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Кеча ва бугун 1 млн дозадан ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди.
Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
Фото: ССВ
ССВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 6 август куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн дозаси Ўзбекистонга олиб келинди.

Шунингдек, кеча, 5 август куни ҳам худди шу миқдорда ўзбек-хитой вакцинаси келтирилганди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 14 млн 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан: 

— 370 минг дозаси "Спутник V";
— 710 минг дозаси AstraZeneca;
— 10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001;
— 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Маълумот учун, шу кунга қадар 9 млн дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей