1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 августа, 13:19 1197 0

Миллий гвардия ходимларига баъзи ҳолларда фуқаролар машинасидан фойдаланишга рухсат берилди

Бу бўйича ҳукумат қарори тасдиқланди.
Миллий гвардия ходимларига баъзи ҳолларда фуқаролар машинасидан фойдаланишга рухсат берилди
Фото: UzNews.uz
“Миллий гвардия органлари томонидан давлат, ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган зарарнинг қоплаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси халқ муҳокамасига чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 5 август куни мазкур лойиҳа борaсидаги ҳукумати қарори қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидаги ҳолларда Миллий гвардия ходимлари ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказишда;

Жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб боришда;

Ҳодиса жойига етиб боришда.

 Ушбу ҳолатларда транспорт воситалари ҳайдовчилари Миллий гвардия ходимининг транспортдан мажбурий тарзда фойдаланиш талабига бўйсунуши шарт ва ходимдан унинг идентификацияловчи ҳужжатини (ҳарбий ва хизмат гувоҳномасини) талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Аммо ходимларнинг қуйидаги ташкилотлар ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

Чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига тегишли транспорт воситалари;

Халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари;

—  Махсус мўлжалланган ва товуш чиқарув мосламалари (сирена) ўрнатилган транспорт воситаларидан ҳамда ҳукумат раҳбарларини олиб юрувчи, тиббий тез ёрдам, ёнғин ўчириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситалари.

Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили Миллий гвардия органига мурожаат қилади.

Миллий гвардия органлари комиссияси томонидан мурожаат кўриб чиқилгандан сўнг, унинг натижалари ҳақида мурожаат муаллифига уч кун муддатда ёзма маълумот берилади.

Шунингдек, Миллий гвардия органлари томонидан транспорт воситаларидан фойдаланилганлик фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ходимнинг идентификацияловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда мулкий зарар қопланмайди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей