1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 августа, 12:09 566 0

Ўзбекистонда бу йилдан автобусларда бепул болалар боғчаси ташкил этилади

Ҳудудларда Aqlvoy номли мобиль гуруҳлар базасида бепул мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими жорий этилади.
Ўзбекистонда бу йилдан автобусларда бепул болалар боғчаси ташкил этилади
Фото: Uzauto
“Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021/22 ўқув йилидан республиканинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими жорий этилади. 



Шунингдек, мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Унга кўра, мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автобуслар базасида ташкил этилади.



Қайд этилишича, бир мобиль гуруҳдаги болалар сони камида 16 нафар, кўпи билан 30 нафар бўлиши лозим. 

Мобиль гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:

Боланинг қонуний вакиллари аризаси;

— Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан бериладиган йўлланма;

— Бола соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома.

Мобиль гуруҳларда ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 майигача ҳамда ёзги соғломлаштириш даври эса 1 июндан 31 августгача ҳисобланади.

Мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади. Мобиль гуруҳларнинг иш тартиби 1 кунда 3 сменагача, ҳафта давомида 6 кунгача амалга оширилиши мумкин. 

Маълумот учун, 2019 йил 18 сентябрдаги ҳукумат қарорига асосан, 2019/20 ўқув йилидан бошлаб, тегишли 13 та туманда замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган Isuzu HC 40 автобусларида мобиль гуруҳлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей