1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
3 августа, 15:29 1181 0

Amazon’да савдо қилиш ҳалолми?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Amazon интернет бозорида савдо қилиш бўйича изоҳ берди.
Amazon’да савдо қилиш ҳалолми?
Фото: UzNews.uz
“Мен ўз ҳисобимдан товар сотиб оламан, лекин товарнинг суратини кўраман, холос. Товар омборга бориб тушади ва харидор сотиб олади. Қизиғи шундаки, мен сотаётган товаримни ҳам, ҳаридорни ҳам кўрмайман. Шундай савдо қилиш жоизми?”, деган саволга Фатво ҳайъати қуйидагича жавоб берди.

“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши сотиб олган молини ҳали қўлига олмай туриб, бошқага сотмаслиги лозим. Чунки, молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан ҳаромдир.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган яъни, “Ўзингда бўлмаган нарсани сотма” деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ (с.а.в.) “Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар (изоҳ: савдогарлар) ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас”, деганлар.

Сиз айтган ҳолатда агар сотиб олинган товарни сотиб олувчи ёки унинг вакили қўлига олса, сўнг бу товарни сотиш жоиз бўлади. Агар сотиб олувчи ёки унинг вакили товарни қўлига олмайдиган бўлса, сотиш жоиз эмас. Сотишдан олдин сотиб олинган нарсани қўлга олиш шарт. Валлоҳу аълам”
– дейилади Фатво ҳайъати хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей