1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
2 августа, 14:25 1462 0

Сурхондарёда 5 йигит ИИБ ходимларини калтаклади

Йигитлар вояга етмаган болани дўппослаётганда уларга ИИБ ходимлари қаршилик қилган.
Сурхондарёда 5 йигит ИИБ ходимларини калтаклади
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ
Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 31 июль куни соат 22:30 ларда вилоятнинг Узун туманида Сариосиё туманида яшовчи фуқаролар А.О., Ш.Д., Б.Ш., Н.А. ва Р.Ш. Ўзбекистон маҳалласи Ўзбекистон кўчасида жойлашган чорраҳа ёнида вояга етмаган Р.С.ни ҳеч бир сабабсиз уриб-дўппослаган.

Шу вақтда яқин ўртада хизмат вазифасини ўтаётган Узун тумани ИИБ ходимлари жанжални бартараф этишга уринган.

Аммо, безорилар ИИБнинг 2 нафар ходими С.М. ҳамда С.Қ.ларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга қасддан тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.О., Ш.Д., Б.Ш., Н.А., Р.Ш ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей