1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
29 июля, 16:21 3890 0

Ўзбекистонда партияларнинг сайловдаги ваколатли вакиллари маълум қилинди

Беш партия вакилларига президент сайловида овозларни ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар топширилди.
Ўзбекистонда партияларнинг сайловдаги ваколатли вакиллари маълум қилинди
Фото: t.me/electionsuz
Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорларига биноан Ўзбекистонда фаолият юритаётган бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати маълум қилди.

Сайлов кaмпаниясида Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партия ўртасида мулоқот олиб бориш, талаб этилган ҳужжатларни тақдим қилишни ташкилий равишда тартибга солиш учун ваколатли вакил фаолияти йўлга қўйилади.

Ваколатли вакил, биринчи навбатда, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиянинг манфаатини ифодалайди ва унинг сайлов жараёнидаги иштирокига оид масалаларни ҳал қилиб боради.

Марказий сайлов комиссияси томонидан гувоҳномалар топширилган сиёсий партиялар ваколатли вакиллари қуйидагилар:

Якубов Бахтиёр Султонназирович – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;

Маматхонов Баҳодиржон Мўллажон ўғли – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;

Раҳмонов Абдукамол Шодиевич – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси;

Сангинов  Саидрасул Саидакбарович – Ўзбекистон Экологик партияси;

Вафоев Улуғбек Назарович – Ўзбекистон Халқ демократик партияси.

Маълумот учун, жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей