1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
26 июля, 20:33 1189 0

Ирригация институти ректори вафот этди

У бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг отаси эди.
Ирригация институти ректори вафот этди
Фото: t.me/ilovetiiame/
Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умурзоқов 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда институт Матбуот хизмати хабар берди.  

Ўктам Умурзоқов 1952 йил 20 август куни туғилган. У 1974 йилдан 1977 йилгача Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг “Машиналар пухталиги ва ремонти” кафедрасининг кичик илмий ходими лавозимида иш бошлаган. Шундан кейин институтда кичик илмий ходим, турли факультетлар декани, проректор ва ректор лавозимларида ишлаган.  

Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов марҳумнинг ўғли ҳисобланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей