1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
25 июля, 10:11 939 0

Келаси йилдан хорижга чиқиш паспортини олиш арзонлаштирилади

1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш учун ундириладиган тўловлар миқдори камайтирилади.
Келаси йилдан хорижга чиқиш паспортини олиш арзонлаштирилади
Фото: UzNews.uz
Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кўра, 2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатилиши учун ундириладиган тўловлар камайтирилмоқда ва айримлари учун тўлов бекор бўлмоқда. Бу президентнинг тегишли фармонида кўзда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20 фоизи миқдорида бўлади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда бепул этиб белгиланади.

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 июндан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей