1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
23 июля, 08:42 1281 0

Андижонда итларини сўйиб, истеъмол қилаётган шахс ушланди — видео

У олти ойдан бери ит сўйиш билан шуғулланиб келган.
Андижонда итларини сўйиб, истеъмол қилаётган шахс ушланди — видео
Фото: видеодан кадр
Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 26 июнь Андижон шаҳар СЭО ва ЖСХга шаҳардаги “Ўзгариш” МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан МФЙдаги Т.Келдиев кўчасида ит сўйиш билан шуғулланаётган шахс борлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

Унга кўра, Т.Келдиев кўчаси 75 уйда яшовчи О.Ғ.нинг яшаш хонадони бориб ўрганилганда хонадонда жами 12 та ит ва кучукларни уларни боқиш қоидаларини бузган ҳолда сақлаб келаётганлиги ҳамда у ердан итнинг териси ва суяклари топилган. 

Қайд этилишича, О.Ғ охирги 6 ойдан буён ўзининг истеъмоли учун итларни сўйиб, гўштини истеъмол қилиб келганлиги, аммо ит гўштини гўшт маҳсулоти сифатида бирон бир шахсга сотмаганлиги ва топширмаганлиги аниқланди.

Иш бўйича тўпланган ҳужжатлардан келиб чиқиб, О.Ғ. МЖтКнинг 110-моддаси (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) ва 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳозирда О.Ғ.дан ҳуқуқбузарлиги юзасидан белгиланган жаримани ундириш чоралари кўрилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей