1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
22 июля, 16:30 640 0

Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланса ҳам COVID-19’га чалиниш ҳолатлари учрайдими?

Мутахассис ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланиш коронавирусга қанчалик таъсир қилишини тушунтирди.
Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланса ҳам COVID-19’га чалиниш ҳолатлари учрайдими?
Фото: t.me/vaksinauzb
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланганлар орасида COVID-19’га чалиниш ҳолатлари борасида маълумот берди.

Дилором Турсунованинг таъкидича, ҳозирда коронавирусга қарши эмлангандан сўнг вирусни юқтирмаслик эҳтимоли 100 фоиз эмас. Нафақат ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, балки бошқа вакциналар билан эмланган фуқаролар ўртасида ҳам касалликни юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бироқ, айнан эмланган фуқаролар касалликнинг аломатларини енгил кўринишда ўтказаётганлари қайд этилган.

“Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган фуқаролар орасида вирусни юқтириш ҳолатлари тахминан 0,004 фоиз аҳоли орасида аниқланди. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, асосан вирусни юқтириш ҳолатлари вакцинанинг 1 ва 2-дозасининг оралиғида эмланган фуқароларда кузатилди. Бироқ, 3-дозани қабул қилган аҳоли ўртасида вирусга чалинганлар деярли тасдиқланмади”,
- дейди Дилором Турсунова.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей