1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
19 июля, 22:02 1205 0

Тўй қилиш бўйича чеклов муддати олдинга сурилди

1 августдан кучга кириши керак бўлган чеклов 20 июлдан амал қилади.
Тўй қилиш бўйича чеклов муддати олдинга сурилди
Фото: Иллюстрация
Аввалроқ, 1 августдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланганди.  

Киритилган ўзгаришга кўра, 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаса, санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей