1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
19 июля, 21:52 686 0

Самарқандда фарзандини даволашга келмаган шифокорларни калтаклаган фуқаро қамоққа олинди

Маст ҳолда тез тиббий ёрдам бўлимига борган фуқаро фельдшерни ишхонасида, шифокорни ўз уйида урган.
Самарқандда фарзандини даволашга келмаган шифокорларни калтаклаган фуқаро қамоққа олинди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Аввалроқ, Самарқанд вилоятида фуқаро фарзандини даволашга келмаган шифокорларни калтаклагани ҳақида хабар бергандик.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳолат қандай содир бўлганини маълум қилди.

Аниқланишича, 15 июль куни соат тахминан 22:30 да  Пастдарғом тумани “Зарбдор” оилавий шифокорлик пунктида жойлашган тез тиббий ёрдам бўлимига туманнинг Қўшқудуқ маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М. маст ҳолда келади ва 22 ёшли ўғли М.Ж. бетоб эканлигини айтиб, шу куни ўз навбатчилигини ўтаётган шифокор Т.Ф. ва фельдшер Н.И.лардан тезда унинг яшаш манзилига боришни айтади. Бироқ бемор манзилига отланган тиббиёт ходимларига телефон орқали бошқа бир манзилдан чақирув бўлади.

Навбатчи фельдшер Н.И. телефон орқали чақирувни расмийлаштириш вақтида фуқаро  Х.М. бетоқатлик билан фельдшер Н.Ини ҳақоратлаб, унга қўл кўтаради. Сўнг калтакланган фельдшерни иш жойида қолдириб, шифокор Т.Ф.ни машинасига ўтиришга мажбурлайди. Яшаш манзилига боргач, фуқаро арзимаган баҳоналар билан шифокорни ҳам ҳақорат қила бошлайди ва шифокорни аёвсиз калтаклайди.

Шундан сўнг шифокор Т.Ф. зудлик билан Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига олиб келинган.

Тиббий текширув давомида 1988 йилда туғилган шифокор Т.Ф.га бош мия жароҳати, жумладан, бош мия чайқалиши, пастки лаб ички юзасида йиртилиш ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқмаларининг лат ейиши ташхиси қўйилган. Айни пайтда унга шифокорлар томонидан стационар шароитда зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, 1978 йилда туғилган навбатчи фельдшер Н.И.га бурун суягининг ёпиқ синиши каби жароҳатлар билан туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқаро Х.М. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей