1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
19 июля, 15:26 2827 0

Японияда стадионда япон қизни зўрлаган ўзбекистонлик талаба қўлга олинди

Ҳолатга Ўзбекистон Олимпия жамоасининг ҳеч қандай алоқаси йўқлиги маълум қилинди. 
Японияда стадионда япон қизни зўрлаган ўзбекистонлик талаба қўлга олинди
Фото: Kyodo
Токиода 30 ёшли ўзбекистонлик талаба Давронбек Раҳматуллаев Олимпиада ўйинларида волонтёр бўлиб ишлаётган 20 ёшли япониялик қизни зўрлаганликда гумон қилиниб, ушланган. Бу ҳақда Kyodo нашри хабар берди.  

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий муносабат билдириб, воқеликка Ўзбекистон Олимпия жамоасининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди. 

Воқеа Токио шаҳрида 16 июль куни Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Миллий стадион трибунасида содир бўлган. Олимпиада вақтида ОАВ вакиллари учун овқат тарқатиш билан шуғулланиши керак бўлган ўзбекистонлик талаба эса қиз қаршилик қилмаганини таъкидлаган. Нашр улар олдин таниш бўлишмаганини қўшимча қилган.

Қиз шанба куни полицияга стадионда ўтказилган ёпилиш маросими репетициясидан кейин йигит томонидан зўрлангани ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача сузиш бўйича лицензион мусобақадаги натижалар сабаб қатор ўзбекистонлик сузувчилар Олимпия йўлланмасидан маҳрум қилинганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей