1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
16 июля, 21:12 1112 0

Бухорода йўлни тўсиб қўйган аёллар 8-15 суткага қамалди — видео

Халқаро автомобиль йўли нима сабабдан аёллар томонидан тўсилгани сабаби маълум бўлди.
Бухорода йўлни тўсиб қўйган аёллар 8-15 суткага қамалди — видео
Фото: Видеодан кадр
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Ғиждувон тумани Чорсу маҳалласида яшовчи 43 ёшли И.М. туманнинг Қўрғон маҳалласида 90 ўринга мўлжалланган хусусий боғчани вилоят Ипотека банкидан олган 1 млрд 275 млн сўм кредит ҳисобига 2018 йилнинг 31 декабрига қадар қуриб, унинг фаолиятини йўлга қўйиши керак бўлган.

Бироқ, И.М. ўзбошимчалик билан қувватни ошириб, 90 ўринли муассаса ўрнига 150 ўринга мўлжалланган бинони қурган. Бундан ташқари, тадбиркор банкдан қўшимча равишда 21 фоизли 300 млн сўм кредит ҳам олган.

Бугунги кунда катта миқдордаги қарздорлиги бўла туриб, ҳар ойлик фоиз тўловларини тўлай олмаётган бўлишига қарамасдан, у яна банкдан йирик миқдорда кредит сўраб, банк томонидан унга ишончсизлик билдирилиб кредит ажратилмаётганлиги сабабли, туман ҳокимлигига кредитнинг тўлаб берилиши тўғрисида ноқонуний талаб қўйиб, жорий йилнинг 15 июль куни ўзига таниш бўлган фуқаролар билан бирга халқаро аҳамиятдаги М-37 автомобиль йўлининг қатнов қисмига чиқиб, йўлни тўсиб қўйган.

Ҳолат бўйича И.М. ва унинг шерикларига нисбатан текширув олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 16 июлдаги қарори билан И.М. ва унинг 6 нафар шериги МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан айбли деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

Хусусан ташкилотчи И.М.га нисбатан 11 сутка, унинг шериги Х.А.га нисбатан 15 сутка, Ё.Д. ва П.Ф.ларга нисбатан 10 сутка, С.Д. ва Қ.М.ларга нисбатан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Яна бир иштирокчи А.М.га нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида, яъни 4,9 млн сўм жаримага тортилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей