1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
16 июля, 17:46 967 0

Самарқандда аёл эрининг 500 млн сўм пулини тотализаторда ютқизиб қўйди

Аёлнинг эри бу ҳақда билмай, пуллари йўқолганлиги тўғрисида ИИБга мурожаат қилган. 
Самарқандда аёл эрининг 500 млн сўм пулини тотализаторда ютқизиб қўйди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд вилоятида аёл турмуш ўртоғининг 500 млн сўм пулини тотализаторда ютқизиб қўйди. Бу ҳақда Yangi Davr информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, эркак Ички ишлар бошқармасига пластик картасидаги 400 млн сўмдан ортиқ пул йўқолганини айтиб, мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда фуқаронинг хотини ушбу пулларни интернетдаги таваккалчиликка асосланган ўйинда ютқизиб қўйгани аниқланган. 

Қайд этилишича, аёл пулларни ютқизиб қўйгани ҳақида эрига айтмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқандда 18 ёшли йигит тотализатор сабаб ўзини осиб қўйганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей