1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Об-ҳаво
16 июля, 14:13 404 0

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ўртача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет 17-18 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳароратини маълум қилди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ўртача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Фото: UzNews.uz
Ўзгидромет Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин ҳаво массаси республика ҳудуди чегарасидан четга чиқади ва ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача кўтарилади. 

Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари +35…+38 даража бўлади.

Дам олиш кунларида фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида, шунингдек, Фарғона водийсининг Қирғизистон билан чегарадош қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғади. 

Бу маҳаллий ёмғирлар Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел тошқинлари шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей