1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
16 июля, 11:00 374 0

Golden House компанияси уй харид қилиш учун қулай шартларни таклиф қилмоқда

Компания ипотека кредити учун қулай шартларни таклиф қилмоқда - 20 йилга 17 фоиз йиллик ставка.

Golden House компанияси уй харид қилиш учун қулай шартларни таклиф қилмоқда

Ипотекага кўчмас мулк харид қилиш бутун дунё бўйлаб замонавий трендга айланди. Бу ўз навбатида мижозлар учун ўзларининг қулай уйи ва барқарор келажагига эга бўлишдек ажойиб имкониятдир. Шу боис, Golden House ажойиб акция – девелопернинг бирданига бир нечта турар жой мажмуаларидан 20 йилга йиллик ставкаси 17 фоиз бўлган ипотека кредитига хонадонларни сотувга қўйди.

«Династия» турар жой мажмуаси ҳаётингизнинг истиқболли янги босқичини бошлашингизга ҳисса қўшишдек эзгу ниятида қад ростламоқда. Бизнес ва премиум-класс ҳудудини намойиш этувчи ушбу ноёб лойиҳа Яшнобод туманидаги Паркент бозори яқинида жойлашгандир. Шунингдек, девелопер ўз мижозларини ажойиб ечим – Европа услубидаги замонавий икки хонали хонадон-студиялари билан ҳам ҳайратга солади. Лойиҳанинг юқори даражадаги қулайлиги, ҳар бир қаватда энг кўпи билан учта хонадон жойлашганлиги билан ажралиб туради.

Комфорт-классга мансуб бўлган ўзига хос Sagʼbon турар жой мажмуаси пойтахтдаги кўҳна маскан – Олмазор туманида, Кичик ҳалқа йўли ва Қорасарой кўчалари кесишмаси яқинида жойлашган. Девелопер мижозларга иккита тўққиз қаватли уйлардаги хонадонларнинг 30 дан ортиқ режалаштириш ечимларини таклиф этади. Долчин ва сутли қаҳва рангидаги ўзига хос муҳташам иморатлар ободонлаштириб, кўкаламзорлаштирилган эски шаҳар кўриниши билан уйғунлашгандир.

Ҳашаматли ташқи фасад қисмига эга муҳташам Xosiyat турар жой мажмуаси Яшнобод туманининг Бешариқ кўчасида, Aвиасозлар (Кадишева) бозори яқинида жойлашган. Мазкур мажмуа тўққиз қаватли комфорт классга мансуб иморатдан иборатдир. Девелопер мижозларга 152 хонадондаги 30 дан ортиқ режалаштириш ечимларини таклиф этади. Ушбу замонавий қурилиш иншоот атрофи қулай шароитда яшаш учун зарур бўлган барча инфратузилма воситалари билан, жумладан тиббиёт ва таълим муассасалари, савдо шохобчалари, шунингдек кўплаб кафе ва ресторанлар билан ўралган.

Assalom Maxtumquli турар жой мажмуаси аллақачон истиқболли фаровон ҳаёт учун идеал масканга айланиб улгурган. Девелопер биринчи мажмуа аллақачон кўчиб ўтиб истиқомат қилиб келаётган аҳолиси билан тўлиб бўлгани боис, иккинчи турар жой мажмуасини ҳам қуриб битказишга қарор қилди. Зеро, мижозларнинг кўнгли тўлган ҳолда қулай хонадонларда яшаётганининг ўзи ҳам Golden House уйларининг қурилиш ва жиҳозлаш сифат даражаси нақадар сифатли, ишончли ва мустаҳкам эканлигини тасдиқлайди. Иккала мажмуа ҳам Яшнобод туманида, Махтумқули кўчаси бўйлаб шаҳардаги ягона уч ҳалқали транспорт чорраҳаси яқинида жойлашган. Бу ердаги янги хонадон соҳибларини уйининг деразасидан ўзига хос пурвиқор тоғлар манзараси акс этган гўзал ва жўшқин ҳаёт кутмоқда.

Навбатдаги турар жой мажмуаси – бу том маънода шаҳар ичидаги шаҳар ҳисобланади. Assalom Sohil мижозларни замонавий ҳаёт учун зарур бўлган қулай ва шинам уйлар ва ҳовлилар, мактаблар ва болалар боғчалари, сайилгоҳ, савдо ва кўнгилочар маркази сингари барча керакли инфратузилма билан таъминлайди. Қаватлардаги сон жиҳатдан ўзгариб турувчи (9-16 қаватли) бинолар турли хил диддаги мижозлар учун мос келувчи хонадонни танлашдек ажойиб имкониятни берувчи бир неча турдаги режалаштириш ечимларини таклиф этади.

Яқинда Тошкентда Assalom Havo турар жой мажмуасининг худди ҳаводек «енгил» ва шу билан бирга ишончли лойиҳаси иш бошлади. Европа стандартлари талабига жавоб берувчи шинам хонадон ва қулай ҳовлилар шаҳарнинг динамик ҳаёти ва мафтункор табиат билан уйғунлашган. Янги турар жой мажмуаси Яшнобод туманининг тинч ва шинам кварталида жойлашган – 2,12 гектарлик катта майдонни ўз ичига қамраган жами саккизта беш қаватли иншоотдан иборатдир.

Девелопернинг ҳар бир лойиҳаси – беқиёс даражадаги қулай ҳаёт ҳудуди демакдир. Қурилиш босқичиданоқ кўчмас мулкни харид қилиб олиш эса барқарор ва истиқболли келажак учун ишончли йўлланмадир.

Golden House юқорида эътироф этилган турар жой мажмуаларидан чекланган миқдордаги хонадонлар учун ипотека кредитларини тақдим этади. Шундай экан, Golden House билан янги, ёрқин ва гўзал ҳаётга йўлланмани қўлга киритишга шошилинг.

Марказий савдо офиси: Мирзо-Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3.

Мўлжал: Orient Finans Bank, «Новомосковская» ТЖМ.
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11
Cайт: gh.uz
Facebook: fb.com/goldenhouseuz
Instagram: @goldenhouseuz
Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей