1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
16 июля, 10:21 1602 1

Тошкентдаги масжидда можаро кўтарган блогер қамалди

Шунингдек, у Facebook’да диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материал тарқатгани учун ҳам жиноий иш қўзғатилган.
Тошкентдаги масжидда можаро кўтарган блогер қамалди
Фото: видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББ Мaтбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 26 июнь куни тахминан соат 19:45 да ИИОга Олмазор туманида жойлашган “Тўхтабой” жоме масжидига келган фуқаролар томонидан 1980 йилда туғилган Арифходжаев Фозилходжа жанжал кўтариб, жамоат тартибини ва фуқаролар тинчлигини бузганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Олмазор судига тақдим этилди. 

Шундан сўнг, суд Ф.Арифходжаевга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига (майда безорилик) кўра 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Аниқланишича, текширув жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига Ф.Арифходжаевнинг телефонида шубҳали диний мазмундаги материаллар мавжудлиги ва уларни бошқа фуқароларга намойиш этганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур материалларнинг хусусиятига аниқлик киритиш мақсадида телефон текширув учун олинди.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, Ф.Арифходжаевнинг Facebook’даги “Фозилхўжа Арифходжаев” номли саҳифасига жойлаштирилган айрим материаллар диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи эканлиги аниқланган

Ушбу ҳолат бўйича Ф.Арифходжаевга нисбатан ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Комментарии
  • Нуритдин Буриев
    Нуритдин Буриев 16 июля, 11:30

    Бир марта узур сурасин куйиб юборишади. Узбекистонга модага айландику.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей