1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
15 июля, 18:26 710 1

Сирдарёда Isuzu юк машинаси Damas’га урилди: икки машина ҳам ағдарилиб кетди — фото

ИИВ ЙҲХББ ҳодиса қандай содир бўлганини маълум қилди.
Сирдарёда Isuzu юк машинаси Damas’га урилди: икки машина ҳам ағдарилиб кетди — фото
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 15 июль куни соат 13:00 ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 34-километрида "Сирдарё-Гулистон" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган Damas ортга қайрилмоқчи бўлган.

Шу вақтда унинг ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келган Isuzu юк машинасига урилган. Натижада, икки машина ҳам ағдарилиб кетган.





Шунингдек, Isuzu йўлнинг ўнг томонига ағдарилган вақтда шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Nexia’нинг ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.



Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Аммо, транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
  • Нуритдин Буриев
    Нуритдин Буриев 15 июля, 18:47

    Республикамиздаги барча хайдовчиларни, катта-ю кичигини хаммасини аттестатциядан утказиш керак. Ёшларни коида бузади десанг, ёши катталар хам колишмайди.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей