1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
15 июля, 12:41 1101 0

“Андижон музқаймоғи”нинг номи ўзгартирилди

Бунга бир қатор ҳудудларда унинг сифатсиз турлари тарқалиб, маҳсулот эгасига жиддий зиён етказгани сабаб бўлган.
“Андижон музқаймоғи”нинг номи ўзгартирилди
Фото: иллюстрация
Интеллектуал мулк агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, "Андижон музқаймоғи" ни ишлаб чиқарувчи тадбиркор Ҳ.Мадраҳимов агентликка "Андижон музқаймоғи" ни “Анжан музқаймоғи” товар белгисига ўзгартиб, тезкор экспертиза орқали рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширди.

Шундан сўнг, унга агентлик томонидан гувоҳнома тақдим этилди. 

Қайд этилишича, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Қорақалпоғистонда ҳақиқий “Андижон музқаймоғи” сингари унинг сифатсиз турлари тарқалиб, асл маҳсулот эгасининг тадбиркорлик фаолиятига жиддий зиён етказди.

“Энди халқ севиб истеъмол қилаётган ушбу музқаймоқ “Анжан музқаймоғи” брендига айланди. Демак, келгусида кимда-ким ушбу бренд номи билан музқаймоқ ишлаб чиқарса қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади’’, - дейилади агентлик хабарида.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей