1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
15 июля, 09:19 1836 0

Тошкентдаги хиёбонга фуқароларни тўплаган россиялик блогер жазоланди

У Амир Темур хиёбонида карантин қоидаларига зид равишда 200 га яқин мухлислари билан учрашув ўтказганди. 
Тошкентдаги хиёбонга фуқароларни тўплаган россиялик блогер жазоланди
Фото: видеодан кадр
13 июль куни “Субо” номи билан танилган россиялик блогер Субхан Мамедов Тошкентдаги хиёбонга 200 га яқин ўзбекистонлик мухлисларини карантин чекловларига риоя этмасдан тўпланганлиги ҳақида хабар берган эдик

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуорт хизматининг хабар беришича, С.Мамедов  ва 25 нафар фуқарога жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлганликлари учун МЖтКнинг 54-моддасига асосан БҲМнинг беш бараваригача(1 млн 225 минг) миқдорида жазо тайинланди.

Шунингдек, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида, 9 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилди. Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей