1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 июля, 18:24 1240 2

Ўзбекистонда пиёда кўп юрганларга қарийб 69 млн сўм берилди

Июнда 890 947 қадам юрган тошкентлик фуқаронинг электрон ҳамёнига 1 млн 800 минг сўм туширилган.
Ўзбекистонда пиёда кўп юрганларга қарийб 69 млн сўм берилди
Фото: Иллюстрация / Тошкент шаҳар ҳокимлиги
“Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформасида июнь ойи якунлари эълон қилинди. Платформадан республика бўйича туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланган. 

Июнь ойи якунларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи Тимур Рафикович Aхмадуллин ғолиб деб топилди ва 1 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди. У шунингдек, туман ва ҳудуд кесимида ҳам ғолиб чиққанлиги сабабли жами 1 млн 800 минг сўм олган. Бунинг учун у июнь давомида жами 890 947 қадам юрган.

Умумий ҳисобда ўтган ой давомида 1hls.uz платформасининг туман, ҳудуд ва республика босқичи ғолибларига 68 млн 900 минг сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилган. 

Шундан 60 900 000 сўм 203 та туман босқичи ғолибларига, 7 млн сўм Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 млн республика миқёсида энг кўп юрган фуқарога мукофот тариқасида тўлаб берилди.
Комментарии
  • O'zbekiston Fuqorosi
    O'zbekiston Fuqorosi 14 июля, 21:38

    Аммо иловадан руйхатдан у́тишда муаммо бор аниги руйхатдан у́тиб бу́лмаяпди

  • W012OA
    W012OA 14 июля, 18:51

    Балансда пул бор. Чикариш иложи ўйқ. "Прикрепить карту" Настройкада йўқ.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей