1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 июля, 16:16 879 1

Қуръони Карим суралари ёзилган китобда хатоликлар аниқланди

Бунга нисбатан Мусулмонлар идораси муносабат билдирди.
Қуръони Карим суралари ёзилган китобда хатоликлар аниқланди
Фото: t.me/muslimuzportal
Ижтимоий тармоқларда “Қуръони Карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Мусулмонлари идораси мутахассислари ўрганишлар олиб борди. 

Аниқланишича, хатоликлар асосан “Бақара” сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзларнинг ўринлари техник ишланмалар натижасида алмашиб кетган.

Қайд этилишича, китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили-фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этиб, барча мўмин-мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўради.

“Муаллифлардан бири сифатида қайд этилган Таваккал домла Кенжаев (“Эшон Бобохон” масжиди имоми) эса ушбу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани, балки ушбу ҳурматли домланинг розилигисиз номлари ёзилгани маълум бўлди. Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, нашрга тайёрловчилар “Қуръони Карим суралари ва дуолари фазилати” китобини қайтариб олишни ўз зиммасига олди. 

Унга кўра, ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри “Чорсу” мавзесида жойлашган “Китоблар дунёси” мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкин.

Қорақалпоғистон ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилди. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммасига олади.
Комментарии
  • Узбек Йигитиман
    Узбек Йигитиман 15 июля, 11:50

    китоб 100 марта узгариб булган. бу хозиргача етиб келган куриниши халос. тил 1400 йил узгармай турмайди.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей