1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 июля, 14:42 567 0

Ислом динида COVID-19’га қарши вакцина олишга тақиқ йўқлиги айтилди

Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Ислом динида COVID-19’га қарши вакцина олиш қанчалик тўғри эканлигини тушунтирди.
Ислом динида COVID-19’га қарши вакцина олишга тақиқ йўқлиги айтилди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ислом динида COVID-19’га қарши вакцина олиш бўйича тақиқ йўқ. Бу ҳақда мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Хомиджон Ишматбеков маълум қилди.

Хомиджон Ишматбековнинг сўзларига кўра, Ислом динининг асосий таълимотлари 5 та нарсани асрашга, ҳимоя қилишга қаратилган. Шулардан энг муҳими ва асосийси — бу инсон ҳаётини сақлаш.

“Шариат аҳкомларига қарайдиган бўлсак, динимиз кўп нарсаларни енгиллаштириб беради, ёки баъзи ҳолатларда айрим нарсалардан воз кечишга чақиради. Ҳатто динимизда ҳаром дейилган нарсалар инсоннинг соғлигини сақлашда шундан бошқа чора қолмаса, ўша нарсадан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишга ҳам рухсат беради.

Бизга вакциналар таъқиқланган моддалардан тайёрланади’ деган мазмундаги саволлар ҳам келиб тушади. Агар шундай бўлган тақдирда ҳам бир нaрсанинг ҳукми бошқа нарсага ўтгандан кейин ўзгаради. Шунинг учун, бу нарсаларга эътибор бериш керакмас. Мутахассис буни даво деса, демак бу ҳалол томонга ўтди деган ҳулосани беради”,
- дейди Хомиджон Ишматбеков.

Шунингдек, Хомиджон Ишматбеков 20 июль куни ўқиладиган Ҳайит намозлари масжидлардаги очиқ майдонларда ўқилишини таъкидлади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей