1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
14 июля, 10:04 352 0

Фарғонада 50 сотих ерни $25 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган МЧЖ бошлиғи ушланди

ДХХ қатор ҳудудларда ерни ноқонуний сотаётган шахсларни фош қилди.
Фарғонада 50 сотих ерни $25 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган МЧЖ бошлиғи ушланди
Фото: видеодан кадр
Маълум бўлишича, Фарғона вилоятида транспорт хизмати билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари риэлторлик билан шуғулланувчи МЧЖ бошлиғи ва яна икки нафар фуқаро билан келишиб, бошқа фуқарога қурилиш балансида бўлган 50 сотих ер майдонини $25 мингга сотмоқчи бўлган.

Улар сўралган пулни олаётган вақтида ДХХ томонидан ушланди.

Шунингдек, Давлат кадастири палатасининг Намангандаги бўлими раҳбари ва бош мутахассиси ер билан боғлиқ фирибгарлиги, яъни бошқа фуқародан $6 минг ва 42 млн сўм олгани аниқланди.

Ҳудди шундай, Сирдарё вилоятининг Пахтакор туманида фермер чорвачилик учун ажратилган фермер хўжалиги еридан 20 гектарини бошқа фуқаро номига ўтказишни ваъда қилиб, у бунинг учун фуқародан $8 минг талаб қилган. Фермер сўралган пулдан $7,5 мингини олган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи шахс Янгиҳаёт туманида яшовчи фуқарога мансабдор танишлари орқали Сергели туманидан 1,2 сотих ерни олиб беришини ваъда қилиб, эвазига $12 минг сўраган. Ушбу шахс сўралган пулдан $6 мингини олган вақтида ушланди.

Қайд этилишича, Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро туман ҳокими қарори билан деҳқончилик учун ўз отаси номига расмийлаштирилган 50 сотих ва унинг ёнида жойлашган яна шунча ерни мансабдор танишлари орқали харидорга сотмочи бўлиб, харидордан $8 минг сўраган. У сўралган пулдан $4 мингини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей