1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
13 июля, 17:30 1294 0

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитини нишонлаш кунини маълум қилди

Ушбу байрамда ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитини нишонлаш кунини маълум қилди
Фото: UzNews.uz
Бугун, 13 июль куни Халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Қурбон Ҳайити байрамининг нишонланиш кунини эълон қилди. 

“Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитини 20 июль куни ўтказиш бўйича хулоса берди. Шунга кўра, юртимизда Ҳайит байрамини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда”, - деди Ишматбеков.

Маълумот учун, Президент фармонига кўра, ўзбекистонликлар Қурбон Ҳайитида кетма-кет уч кун дам олади.

Ҳужжатга мувофиқ, 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) дам олиш кунлари мос равишда 21 ва 22 июль кунларига қўчирилади. Ушбу кунлари иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча фуқаролар учун дам олиш куни бўлади.

Бундан ташқари, 20 июль куни Қурбон Ҳайити муносабати билан дам олинади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун, 20, 21 ва 22 июль кунлари дам олади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей