1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
13 июля, 12:11 389 0

Коронавирус: пойтахтнинг 11 та туманида махсус поликлиникалар ташкил этилди

Поликлиникалар куну тун COVID-19’га гумон қилинган ва инфекция тасдиқланган беморларга хизмат кўрсатади.
Коронавирус: пойтахтнинг 11 та туманида махсус поликлиникалар ташкил этилди
Фото: ССВ
COVID-19’га гумон қилинган ҳамда инфекция тасдиқланган беморларга бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, зарур лаборатор ҳамда инструментал текширувлар ўтказиб, уларга амбулатор даволашни йўлга қўйиш мақсадида пойтахтнинг 11 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар ташкил этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Тиббий-санитария муассасалари ва хизмат кўрсатиш йўналиши яқин бўлган диспансерлар биносида фаолият бошлаган мазкур поликлиникалар аҳолига куну тун хизмат кўрсатиши белгиланган.

Шуинингдек, ҳар бир марказга 3 тадан тиббий бригада бириктирилган ва улар таркибидан 2 нафар шифокор ҳамда 2 нафар ўрта тиббиёт ходими ўрин олган.

‘’Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритма ва реактивлар, шунингдек, махсус тиббиёт воситалари билан таъминланган.

Айни пайтда пойтахтдаги барча оилавий поликлиникалар ушбу поликлиникалар билан интеграция асосида фаолият юритаётган бўлиб, у ерга коронавирус инфекциясига гумондор ҳамда инфекция тасдиқланган шахслар оилавий поликлиникалар йўлланмаси ва “103” хизмати  орқали ёки ўзлари мустақил равишда ҳам мурожаат қилишлари мумкин’’
, - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, aгар тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган фуқаронинг шикоятларига кўра, унда коронавирус касаллиги гумон қилинса, беморга ўзи яшайдиган тумандаги махсус поликлиникага бориш тавсия этилади. Бироқ унинг ҳолат ва имконияти бунга монелик қилса, беморнинг уй манзили ёзиб олинади ва у ҳақидаги маълумот махсус поликлиникага тақдим этилади. 

Мурожаат қилганлар орасида COVID-19 инфекцияси тасдиқланмаган беморлар бўлса, улардан керакли таҳлиллар олинади ва тезкор равишда ҳудудий санитария хизмати лабораторияларига етказилади
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей