1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
13 июля, 10:41 767 0

Ўзбекистонда энг кўп абитуриентлар қайси ОТМга ҳужжат топширмоқда?

ДТМ 2021/22-ўқув йили учун шу кунгача рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда энг кўп абитуриентлар қайси ОТМга ҳужжат топширмоқда?
Фото: UzNews.uz
ДТМ 2021/22-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган (12 июль 18:00 ҳолатига) абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 277 528 нафар.

Таълим шакли бўйича:

— Кундузги таълим шакли – 167 395 нафар;
— Сиртқи таълим шакли – 102 646 нафар;
— Кечки таълим шакли – 7 487 нафар.

Тиллар кесимида жами 277 528 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

— Ўзбек тили – 235 265 нафар;
— Рус тили – 34 529 нафар;
— Қорақалпоқ тили – 6 432  нафар;
— Бошқа тиллар – 1 302 нафар.

Aбитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМ — Тошкент давлат педагогика университети. Шунингдек, шу кунгача энг кўп ҳужжат топширилган қатор 5 ОТМ рўйҳати ҳам эълон қилинди.

— Тошкент давлат педагогика университети -  9 790 нафар;
— Ўзбекистон миллий университети – 9 580 нафар; 
— Наманган давлат университети – 8 926 нафар;
— Жиззах давлат педагогика институти – 8 625  нафар;
— Урганч давлат университети – 8 068 нафар.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей