1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
12 июля, 16:23 317 0

Ўзбекистонда 2021 йил 34 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади

АОКАда ўтказилган анжуманда бу йил $6,5 млрдлик йирик лойиҳаларни ишга туширилиши маълум қилинди.
Ўзбекистонда 2021 йил 34 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади
Фото: АОКА
Бугун, 12 июль куни АОКАда Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда қайд этилишича, 2021 йилда умумий қиймати $6,5 млрдга тенг 226 та йирик ва муҳим лойиҳанинг ишга туширилиши орқали 34 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2016-2020 йилларда барча манбалар ҳисобидан асосий капиталга жами $89 млрдлик инвестиция киритилди, улардан $19,5 млрдини тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилган. Бунда 86 мингта янги иш ўрни яратилди. 

Бу даврда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 минг 586 та лойиҳанинг амалга оширилиши 131,5 мингта янги иш ўрни яратилишига имкон берди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей