1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 июля, 13:32 1555 1

Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир!  - "Тишсиз" парламент депутати UzIMEI тизими ҳақида

IMEI учун тўланадиган тўловлар қанчалик конуний эканлигини депутат тушунтириб берди.
Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир!  -
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Ижтимоий тармоқларда UzIMEI тизимига нисбатан эътирозлар, бунга парламентнинг “тишсиз” муносабати оҳангида норозиликлар юзага келган эди. Бунга нисбатан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Маниязов ўз муносабатини билдирди.

Бахтиёр Маниязовнинг таъкидича, халқаро стандартларга мос мобил телефонлар ва алоқа қурилмаларини кенг ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасидаги масалага айланган.

“Соҳани тушунган одам сифатида муаммолар гувоҳиман. Кўпчилик қатори ўзимда ҳам савол туғилар эди: Одамлар ишлатаётган мобил қурилмаларнинг сифати, техник кафолати, хавфсизлиги ва уларнинг ичида жойлаштирилган дастурларга кафолат борми? Йўқ!

Oдамлар ўз электрон ҳамёни ҳавфсизлигини кафолатланмаган мобил қурилмага қандай қилиб ишониб топшириши мумкин? Бу ҳам майли, биринчи ўринда қиммат телефонни арзонроқ сотиб олиш муаммоси туради. Бунақа вазиятда носоғлом рақобат тарафдорлари бўлган ноқонуний телефонларни олиб кирувчи шахслар фойдаланиб қолади. Албатта, бундай “ёғли бозор”ни биров ўз-ўзидан бериб қўйгиси келармиди? Балки, ҳар хил қарашлар ва эътирозларни, аслида, уларнинг ўзлари ўйлаб топиб, илгари суришаётгандек туюляпти десам, ҳайрон бўлмассиз”
,- деб ёзади депутат.

Шунингдек, Маниязов UzIMEI тизимини жорий қилишдан халққа қандай фойда бўлишини ҳам тушунтириб берди.

—  Сифати кафолатланган, ҳалқаро талабларга жавоб берадиган маҳсулот кириб келмоқда. Халқаро GSM талаби бўйича стандартларга жавоб бермаган қурилмалар рўйхатдан ўтказилмаяпти.

 — Ички бозорда контрафакт маҳсулотлар айланиши чекланмоқда, телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳити шаклланмоқда. Мобил алоқа қурилмаларини ишлаб чиқарувчи йирик компанияларнинг ваколатхоналари очилмоқда.

— Расмий олиб кирилган қурилмаларни савдо мажмуалари харидорларга муддатли тўлов ёки кредит асосида сотмоқда. Бундай хизмат норасмий олиб кирилган қурилмаларга кўрсатилмайди.

— Халқаро стандартларга мос мобил телефонлар ва мобиль алоқа модулига эга қурилмаларни маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш қўллаб-қувватланмоқда.

—  Тизимнинг жорий этилиши фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга замин яратади. Яъни, бу нафақат мобил қурилмаларни ўғрилаш билан боғлиқ жиноятларни камайтирмоқда, балки давлат ва ижтимоий хавфсизликни таъминлаб берувчи чораларининг самарадорлигини оширди. Қолаверса, мазкур тизим бозордаги шаффофлигини янада ошириб, қалбаки маҳсулотларни республика ҳудудига олиб келиш ҳажмини камайтирди.

Депутат, шунингдек, IMEI тўловини истеъмолчи эмас мобил телефонни хориждан олиб кирган тадбиркорнинг ўзи тўлашини эслатиб утган.

Унинг қайд этишича, “Ўзбекистонда фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарорда ёзиб қўйилган, яъни мобиль қурилмани импортёр республика ҳудудига олиб кирган бўлса, Давлат божхона қўмитаси томонидан бериладиган давлат божхона декларацияси асосида IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинган мобил қурилмаларнинг eSim IMEI-кодлари сотувга чиқаргунга қадар рўйхатдан ўтказилиши ва шундан сўнг истеъмолчига етиб бориши таъминланмоқда.
Комментарии
  • sher 2637
    sher 2637 12 июля, 18:49

    Enangni omini yebsan shu gapinga Nimaga enangni otang sikkanda registrasiya qimagan bilasanmi Senga o’xahagan it tug’ilishini bilmagan Shuni bilganda anniq registrasiya qilardi eeeee onnnangni eshshshak sikkur hayvon

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей