1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Маданият
11 июля, 15:18 1384 0

Жаҳонгир Отажонов сиёсий фаолиятини тўхтатди — видео

У энди онаси учун концерт бермоқчи.
Жаҳонгир Отажонов сиёсий фаолиятини тўхтатди — видео
Фото: Жаҳонгир Отажонов Instagram саҳифаси
Жаҳонгир Отажонов сиёсий чиқишларини тўхтатди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram'даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, сиёсий фаолиятини тўхтатишига онаси бунга қарши чиқиб, йиғлаб ўтириши унга қимматга тушаётгани сабаб бўлган. 

Шунингдек, Жаҳонгир Отажонов бу йил онаси учун концерт бермоқчи.

"Мана 15 кундан бери сиёсий масалада эфир қилмадим. Ҳар бир эфир қилганимда онамнинг умри 5 йилга камайиб кетди. Бу менга қимматга тушяпти. Агар эртага президент бўлсам ҳам бу менга татимайди. Шунинг учун, бутун жамоатчиликдан узр сўрайман. 6 ойдан бери онамни бунга кўндиришга уриндим. Лекин кўндиролмадим. Келаётган сайловга омад тилайман. Энди ўзимизнинг ишимизни давом эттирамиз. Бу йил онам учун бир концерт бераман", - дейди хонанда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей