1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
10 июля, 17:55 792 0

Бухородаги "Раззоқбобо" газ конида бу йил яна 2 та газ излов қудуғи бурғиланади

Бир гуруҳ журналист ва блогерлар Қашқадарё ҳамда Бухородаги табиий газ конлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Бухородаги
Фото: “Ўзбекнефтгаз” АЖ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қудуқларини бурғилаш, таъмирлаш ишлари борасида жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида пресс-тур ташкиллаштирилди.



Унда пресс-тур қатнашчилари Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудида табиий газ қазиб чиқарилиш ҳамда конлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, депутат Расул Кушербаев, журналист ва блогерлар Бухоро вилояти ҳудудида очилган янги “Раззоқбобо” 1-сонли қудуғидан табиий газ оқими олингани ҳолати билан танишиб, "Муборак" нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги табиий газ қазиб чиқарилиш борасида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганаётган “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ билан учрашди.



Шунингдек, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган геология-қидирув ишлари, бу ердаги меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимларга яратилган шаротилар ҳолати ўрганилди.



2021 йилнинг 15 январь куни излов бурғилашга киритилган “Раззоқбобо” 1-сонли излов қудуғининг 2 900 метр лойиҳавий чуқурликкача бурғилангани ҳолати бўйича мутахассислар маълумотлари тингланди.

Журналист ва блогерлар “Раззоқбобо” 1-сонли қудуғини 2900–2770 метр оралиғида очиқ ўзанда синаш ишлари натижасида, ўрта ва пастки юра ётқизиқларнинг XVIII маҳсулдор қатламидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олиниш жараёнини кузатишга муваффақ бўлди.

Бошқарув раиси ҳозирги вақтда “Раззоқбобо” 1-сонли қудуғида маҳсулдор қатламнинг босими, ҳарорати ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари олиб борилаётганига доир барча саволларга жавоб берди.

Йил якунига қадар “Раззоқбобо” конида навбатдаги 2 та излов қудуғини бурғилаш ишларини олиб бориш режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.

Депутат Расул Кушербаев, журналист Хуршид Далиев, Баҳодир Аҳмедов, блогерлар — Нурбек Алимов, Отабек Ортиқов, Умид Каримов ишчи-ходимлар учун чўл ҳудудида яшаш, ишлаш, дам олиш учун яратилган барча шароитларни ўрганди.



Пресс-тур қатнашчилари Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда ҳозирда қурилиши давом эттирилаётган Uzbekneftegaz GTL заводи билан танишиш мақсадида заводга йўл олди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей