1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10635.00 1 EUR = 12612.05 1 RUB = 145.93
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
10 июля, 11:30 901 0

Фарғонада каналга ўзини ташлаган 22 ёшли келиннинг жасади 3 кунда топилди

У турмуш ўртоғи билан жанжаллашгани боис, ўзини каналга ташлаган эди.
Фарғонада каналга ўзини ташлаган 22 ёшли келиннинг жасади 3 кунда топилди
Фото: Фарғона вилояти ФВБ
Жорий йилнинг 4 июль куни Фарғона вилоятида 22 ёшли келин турмуш ўртоғи билан ўзаро тортишганлиги боис, Тошлоқ туманидаги Жанубий Фарғона каналига келиб, ўзини ташлаб юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 1999 йилда туғилган Б.М.нинг жасади уч кундан сўнг, 7 июль куни қутқарувчилар томонидан вақеа содир бўлган жойдан 200 метр узоқликдан топилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей