1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10648.03 1 EUR = 12582.78 1 RUB = 144.82
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
10 июля, 10:32 1183 0

Наманганда итни дарахтга осган йигитларга суд ҳукми ўқилди

Шунингдек, ҳолатни видеога олиб, TikTok’ка жойлаганлар ҳам жазоланди.
Наманганда итни дарахтга осган йигитларга суд ҳукми ўқилди
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, 24 май куни Наманган вилояти Чортоқ туманидаги мактабнинг 6-синф ўқувчиси шу мактабнинг 5-синф ўқувчиси билан бирга уйидаги товуқларга зарар етказган итни далага олиб бориб, дарахтга осгани ҳақида хабар берган эдик.

Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

2021 йил 29 июнь куни ЖИБ Чортоқ туман суди томонидан итни дарахтга осган М.Н.нинг отаси О.Н ва О.Р.нинг отаси Н.Р.ларга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан БҲМнинг бир баравари (245 минг сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Шунингдек, ушбу ҳолатни видеога олиб, TikTok’ка жойлаган С.О. ҳамда Н.А.ларнинг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 189-моддаси 1-қисмига (зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш) асосан БҲМнинг ўн баравари (2 млн 450 минг сўм) миқдорида  жарима жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей