1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
9 июля, 15:59 663 0

Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси тайинланди

Сенат Кенгаши қарори билан янги элчи номзоди тайинланди.
Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси тайинланди
Фото: ТИВ
Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши қарори билан Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

1974 йил Фарғона вилоятида туғилган М. Абдураҳмонов Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети (АҚШ) ва Отару тижорат университети (Япония) битирувчиси ҳисобланади.

2004-2008 йилларда Хоккайдо университетида докторлик диссертацияни ҳимоя қилган.

У тайинловга қадар 2021 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Унгача Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Ғайрат Фазилов ташқи ишлар вазирига ўринбосар бўлганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей