1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10615.49 1 EUR = 12493.37 1 RUB = 144.21
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
9 июля, 15:20 684 0

Бакалавр йўналишига мос бўлмаган магистратурага ҳужжат топшириб бўлмаслик сабаби айтилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири бунга ойдинлик киритди.
Бакалавр йўналишига мос бўлмаган магистратурага ҳужжат топшириб бўлмаслик сабаби айтилди
Фото: Олий таълим вазирлиги
Шу кунларда аҳоли томонидан ОТМларда магистратурага кириш имтиҳонлари билан боғлиқ эътирозлар кўпаймоқда. Жумладан, "Турдош ва мос бўлмаган мутахассисликларга бу йил нега ҳужжат топшириб бўлмайди?" каби саволларга олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб берди.

Абдуқодир Тошқуловнинг таъкидлашича, ўткан 2 ўқув йилида қўлланган ушбу амалиётда камчиликларга йўл қўйилди. Диссертация ёқлашда муаммолар кузатилди. Шунингдек, бу амалиёт коррупцион ҳолатларни кўпайтирди.

''Турдош ва мос бўлмаган мутахассисликларга бу йил нега ҳужжат топшириб бўлмайди? Ўтган 2 ўқув йилида бу амалиётни қўлладик. Лекин ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам кузатилди. Биринчи масала — диссертация ёқлашда муаммолар кузатилди. Яъни, тарих йўналишида ўқиган талаба математикадан жавоб беришда фундаментал билимларни яхши эгалламаганлиги муаммо бўлди. Иккинчи масала эса, маълумки, кўпчилик магистратурага топширганлар кейинчалик ОТМларда ўқитувчи бўлиб фаолият юритади. 2 та мутахассисликда ўқиб, саводсиз бўлиб қолмаслиги учун бу тўғри танлов деб биламан. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу коррупцион ҳолатларни кўпайтирди. Ва бу қилган қароримиз, яъни тартибни ўзгартирганимиз коррупцияга барҳам берди десак адашмаймиз.

Бу жараёнлар вақтинча, 2021/22 ўқув йилидан барча ОТМлар кредит-модуль тизимига ўтади. Яъни, ўз кредитини тўплаган талаба, агар фанлари тўғри келса хоҳлаган йўналишига магистратурага кира олади",
- деди вазир Абдуқодир Тошқулов.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей