1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10646.98 1 EUR = 12653.94 1 RUB = 146.20
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Оммавий
9 июля, 08:58 537 0

Ўзбекистондаги барча фоторадарлар ва камераларнинг жойлашуви маълум қилинди

ЙҲҚ камераси энг кўп Тошкент шаҳрида, стационар радарларнинг энг кўпи эса Тошкент вилоятида жойлашган.
Ўзбекистондаги барча фоторадарлар ва камераларнинг жойлашуви маълум қилинди
Фото: autostrada.uz
ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистон бўйича мавжуд онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар тўғрисида маълумот  берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида жами 28 та стационар радарлар ва 89 та ЙҲҚ камераси мавжуд.

Шунингдек, стационар радарлар Жиззахда 15 та, Қашқадарёда 1 та, Қорақалпоғистонда 6 та, Навоийда ва Бухорода 8 тадан, Тошкент вилоятида 29 та, Сурхондарёда 4 та, Фарғонада 5 та, Самарқандда 12 та ва Сирдарёда 11 та мавжуд.

ЙҲҚ камералари Хоразмда 16 та, Бухорода 32 та, Қашқадарёда 6 та, Қорақалпоғистонда 10 та, Навоийда 12 та, Тошкент вилоятида 37 та, Фарғонада 21 та, Андижонда 82 та, Наманганда 38 та ва Самарқандда 6 та мавжуд.

ЙҲҚ камераси ва стационар радарларнинг туманлар ва шаҳарлар кесимида жойлашувини ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей