1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12571.39 1 RUB = 144.50
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
8 июля, 13:43 507 0

Ўзбекистонда таксичилар давлатга қанча солиқ тўлаши маълум қилинди

Шу йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтган таксичилардан давлат божи ундирилмайди.
Ўзбекистонда таксичилар давлатга қанча солиқ тўлаши маълум қилинди
Фото: UzNews.uz
Таксичилик фаолияти билан билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон ҳудудида фаолиятларини амалга ошириш учун (фаолиятни республиканинг қайси ҳудудида амалга оширишидан қатъи назар) 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм қатъий белгиланган миқдорда солиқ ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Музаффар Назаров маълум қилди.

Якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозирда 245 минг сўм) ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлардан давлат божи ундирилмайди.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЯТТга такси хизматини кўрсатишига рухсат бериш бўйича президент қарори имзоланган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей